Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ханс-Дитер Флик «Барселона»дан кетмоқчи!

Ханс-Дитер Флик «Барселона»дан кетмоқчи!

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик 2025/26 йилги мавсум охирида клубни тарк этмоқчи, деб ёзади ABC.

Манбага кўра, 60 ёшли немис мураббийлар штабига чарчоқ, шунингдек, баъзи футболчиларнинг муносабати ва раҳбарият томонидан қўллаб-қувватланмагани сабабли кетмоқчи эканлигини айтган.

Флик 2024 йилнинг ёзидан буён "Барселона"да ишлаб келмоқда. Унинг қўл остида "кўк-анорранглилар" 74 та ўйин ўтказиб, 54 та ғалаба, 8 та дуранг ва 12 та мағлубият қайд этган.

"Барселона" бу мавсумда 25 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионлар лигасида жамоа 3 ўйинда 6 очко билан 11-ўринда бормоқда.

Киритилди: 09:03 05.11.2025. Ўқилди: 823 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!