Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил билан анклавдаги жанговар ҳаракатларни тўлиқ тўхтатишни назарда тутувчи кенг қамровли келишув доирасида Ғазо секторида гаровга олинган барча шахсларни озод қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Тегишли баёнот ҳаракатнинг Telegram’даги каналида эълон қилинган.
"ХАМАС кенг қамровли келишувни амалга оширишда олдинга силжишга тайёр эканлигини тасдиқлайди, унинг доирасида у келишилган сондаги фаластинлик асирлар эвазига барча гаровга олинганларни озод қилади. Бу келишув Ғазодаги урушни тўхтатиш ва у ердан Исроил қўшинларини олиб чиқишни ҳам ўз ичига олиши керак", дейилади хабарда.