Қатар, Миср ва АҚШ сулҳнинг 16-куни, 3-февралда Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати ва Исроил ўртасида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувининг иккинчи босқичи тафсилотларини келишиш учун маслаҳатлашувларни бошлайди.
Бу ҳақда Қатар бош вазири маслаҳатчиси ва ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мажид бин Муҳаммад ал-Ансорий маълум қилди.
“Келишувнинг 16-кунида кафиллар келишувнинг иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бориш бўйича иш бошлайдилар”, деди у.