Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ХАМАС: Ғазо бошқарувини Миллий қўмитага топширишга тайёргарлик якунланди

ХАМАС: Ғазо бошқарувини Миллий қўмитага топширишга тайёргарлик якунланди

Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Ғазо секторини бошқаришни Ғазони бошқариш бўйича мустақил Миллий қўмитага топшириш учун зарур бўлган барча жараёнлар якунланганини маълум қилди.

Ҳаракат вакили Ҳозим Қосимнинг видео-мурожаатида айтилишича, ҳудудга қўмита кириб келиши билан барча соҳаларда ваколатларни топшириш жараёни очиқ ва кенг қамровли тарзда бошланади.

Унинг таъкидлашича, топшириш жараёни устидан Фаластин фракциялари, қабилалар вакиллари, фуқаролик жамияти етакчилари ҳамда халқаро тузилмалар билан боғлиқ шахслардан иборат назорат қўмитаси кузатув олиб бормоқда.

Киритилди: 21:31 02.02.2026. Ўқилди: 170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!