Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ХАМАС гаровга олинган 10 нафар яхудийни озод қилишга рози бўлди

ХАМАС гаровга олинган 10 нафар яхудийни озод қилишга рози бўлди

Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Доҳадаги маслаҳатлашувлар чоғида Ғазо секторида гаровга олинган 10 нафар исроилликни озод қилишга рози бўлганини маълум қилди.

Бу ҳақда харакатнинг Телеграмдаги каналида эълон қилинган расмий баёнотда айтилади.

"ХАМАС музокаралар муваффақиятли ўтишини истайди ва шу сабабли 10 нафар гаровга олинган одамни озод қилишга рози бўлди. Бироқ, бир қатор фундаментал масалалар бўйича маслаҳатлашувлар давом этмоқда: бу, хусусан, Ғазога гуманитар ёрдам олиб кириш, у ердан Исроил қўшинларини олиб чиқиш ва доимий ўт очишни тўхтатишнинг ҳақиқий кафолатларини таъминлашга тааллуқлидир", - дейилади баёнотда.

Киритилди: 08:20 10.07.2025. Ўқилди: 712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!