Нью-Йорк штати департаменти ITF, яъни Халқаро Турон федерацияси (International Turon Federation)ни дунёнинг энг йирик агломерацияларидан бирида рўйхатга олди. Бу эса 2025 йил 15 июлдан Халқаро Турон федерацияси расман ташкил топганини билдиради.
Халқаро Турон федерациясининг айнан Нью-Йорк шаҳрида ташкил этилиши бежиз эмас. Нью-Йорк — дунёнинг йирик сиёсий, молиявий ва маданий марказларидан бири бўлиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Бутунжаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси каби кўплаб глобал институтлар айнан шу шаҳарда жойлашган. Федерация бош қароргоҳининг айнан шу ерда ташкил этилиши Турон спортининг халқаро миқёсдаги ривожи учун қулай имкониятлар яратади.
Янги ташкил этилган федерация олдида бир қатор муҳим вазифалар турибди. Жумладан:
Федерация ушбу йўналишларда изчил ва тизимли ишларни бошлашга тайёр. Мақсад — Турон спорти орқали ўзбек миллий меросини халқаро миқёсда кенгроқ танитишдир. Федерация бу йўлда ҳамкорликка очиқ ва қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган барча ташаббускорларга доимо очиқ, дейилади ташкилот пресс-релизида.