Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-214-сон, 10.06.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг суд-экспертлик фаолияти соҳасида мувофиқлаштирувчи кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Мазкур Битим, 2023 йил 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.

Адлия вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Киритилди: 09:32 11.06.2024. Ўқилди: 1341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!