Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонни ишдан бўшатиш таклиф қилинди

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонни ишдан бўшатиш таклиф қилинди

Халқаро жиноят суди Ижроия бюроси бош прокурор Карим Хонни кичик ходим билан ноўрин жинсий муносабатда бўлганлик айбловлари сабаб лавозимидан озод этишни таклиф қилди.

Масала 24 июль куни Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган Халқаро жиноят судига аъзо давлатлар ассамблеяси йиғилишида овозга қўйилади.

Карим Хон бир неча бор ўзига қўйилган барча айбловларни рад этган. Бироқ Ижроия бюроси прокурор «хизмат вазифаларини жиддий равишда бузган ва оғир қоидабузарлик содир этган» деб ҳисобламоқда.

Прокурорнинг адвокатлари эса мазкур қарорни «ноқонуний, процессуал жиҳатдан адолатсиз ва далиллар билан тасдиқланмаган» деб атади.

2024 йилда бир нечта аёл Карим Хонни жинсий зўравонликда айблаган эди. У барча айбловларни инкор қилган. Шу йилнинг май ойидан бошлаб Карим Хон ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилган, июнь ойи бошида эса лавозимидан вақтинча четлатилган.

Карим Хон 2021 йил июнь ойидан буён Халқаро жиноят суди прокурори лавозимида ишлаб келмоқда. У 2023 йилда Россия президенти Владимир Путин ҳамда Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Беловага нисбатан ҳибсга олиш ордери чиқаргани билан машҳур. Кейинчалик Россия Тергов қўмитаси Карим Хон ва Халқаро жиноят суди судьяларига қарши жиноий иш қўзғатган. Кремль Россия суд юрисдикциясини тан олмаслигини таъкидлаган.

Киритилди: 18:45 24.06.2026. Ўқилди: 768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!