Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Жанубий Кореяга қарши ўйинда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ким бўлди?

Жанубий Кореяга қарши ўйинда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ким бўлди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Тежон шаҳридаги “Daegeon World Cup” стадионида ўтказилган баҳсда мезбонлар ҳар икки бўлимда биттадан гол урди.

Ҳисоб учрашувнинг 6-дақиқасида очилди. Жанубий Корея етакчиларидан Сон Хён Мин имкониятдан фойдаланиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Танаффусдан кейин мезбонлар ҳужумкорликни оширди. 60-дақиқада О Се Хун иккинчи голни киритиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Қолган вақтда таблода бошқа ўзгариш бўлмади.

Сон Хён Мин — учрашувнинг энг яхшиси

Sofascore портали баҳоларига кўра, Сон Хён Мин 7,5 балл билан учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида энг юқори кўрсаткич Жаҳонгир Ўрозовга тегишли бўлди — 7,3 балл. Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов эса 6,8 баллдан олди.

Ўзбекистон футболчиларига қўйилган баҳолар

Абдувоҳид Неъматов — 5,7
Абдуқодир Ҳусанов — 6,8
Беҳруз Каримов — 5,9
Жаҳонгир Ўрозов — 7,3
Шерзод Насруллаев — 5,9
Одил Ҳамробеков — 6,5
Акмал Мозговой — 6,7
Азиз Ғаниев — 6,6
Аббосбек Файзуллаев — 6,8
Достонбек Ҳамдамов — 6,4
Элдор Шомуродов — 6,3

Жамоавий ўртача баҳолашда Жанубий Корея 6,92 балл тўплаган бўлса, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кўрсаткичи 6,54 баллни ташкил этди.

Киритилди: 23:40 06.10.2026. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!