Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Диёра Келдиёрованинг қачон татамига қайтишини айтди

Диёра Келдиёрованинг қачон татамига қайтишини айтди

Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова Бокуда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова ижтимоий тармоқларда ўзи ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Сўнгги кунларда Келдиёрованинг 4–11 октябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказиладиган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Спортчи Instagram саҳифасида эълон қилган видеомурожаатида бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.

“Жаҳон чемпионатида иштирок этишим ҳақида кўплаб хабарлар тарқалибди. Афсуски, буларнинг барчаси ёлғон маълумот. Агар мусобақада қатнашадиган бўлсам, бу Дзюдо федерацияси ёки Халқаро дзюдо федерациясида рўйхатдан ўтишим орқали аниқ бўларди”, деди Диёра Келдиёрова.

Шунингдек, спортчи татамига қачон қайтишига ҳам ойдинлик киритди. Маълум қилинишича, Келдиёрова 17–18 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бўлиб ўтадиган “Актау Asian Опен 2026” турнирида ўз иштирокини бошлайди. Спортчи мазкур мусобақада 52 кг гача бўлган вазн тоифасида баҳсларга киришади.

Эслатиб ўтамиз, Диёра Келдиёрова 2024 йилги Париж Олимпиадасидан сўнг фарзанд кўргани муносабати билан спортдаги фаолиятида қисқа танаффус қилган эди.

Киритилди: 23:40 06.10.2026. Ўқилди: 384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!