Бугун, 1 август куни тахминан 03:20 ларда “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонилан “Пекин-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келаётган хориж фуқаросига тегишли йўл сумкалари божхона кўригидан ўтказилди.
Унга кўра божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган жами 410 дона қутида Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаланмаган тахминан қиймати 41 миллион сўм бўлган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.