Бу ҳақда Ҳисоб палатаси Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда ахборот берди.
"Бу тизим орқали қурилиш, инфратузилма, коммунал хизматлар, энергия таъминоти, транспорт, йўл, экология каби соҳалардаги муаммолар бўйича хабар берилади. Уларни ҳал қилиш учун порталга барча вазирлик, идора ва ҳокимликлар уланади.
Ҳозирги кунда бу дастурни сунъий интеллект асосида такомиллаштириш, вертикал назорат тизимини йўлга қўйиш, колл-марказлар ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.