2023-2024 йилларда хакерлар маълумотларга кириш учун зарарли дастурлар - стилерлар ёрдамида дунё бўйлаб 2 миллиондан ортиқ банк карталари маълумотларини ўғирлаган.
Бу ҳақда "Касперский лабораторияси" хабар берди.
Ҳаммаси бўлиб 2,3 миллиондан ортиқ ноёб банк карталари ўғирланган ва уларнинг аксарияти ҳақиқий карталарга тўғри келган.
"Техник таҳлил шуни кўрсатдики, сизиб чиққан маълумотларнинг 95 фоизи ҳақиқий банк карталарига тўғри келади," - дейилади компания хабарида. Глобал миқёсда эса ўғирланган карталар улуши 1 фоиздан ошмайди.
"Касперский лабораторияси" маълумотларига кўра, обрўсизланган қурилмаларнинг аксарияти Windows операцион тизимида ишлайди, бу унинг хавфсизлиги билан эмас, балки кенг тарқалиши билан боғлиқ.