Neferpitou тахаллусидан фойдаланган хакер Франциянинг ҳарбий кемалар ишлаб чиқарувчи Naval Group мудофаа компаниясининг ички маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди.
Бу ҳақда France3 телеканали хабар берди.
Кибер хакер 13 гигабайтлик маълумотни, жумладан Франциянинг ядровий сирларини интернетга сиздирди. Нашр этилган маълумотлар француз фрегатлари ва ядровий сув ости кемаларида қўлланиладиган жанговар тизимларнинг манба кодини, қурол дастурлари, симуляция муҳитлари, тармоқ диаграммалари ва фойдаланувчи қўлланмаларини ўз ичига олади.
Кибержиноятлар бўйича эксперт Клемент Домиго бу маълумотлар интернетда эълон қилинганини тасдиқлади.