Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хабибга вафот этган отаси хотирасига ғайриоддий совға беришди (ФОТО)

Хабибга вафот этган отаси хотирасига ғайриоддий совға беришди (ФОТО)

Собиқ UFC чемпиони, фаолиятини мағлубиятсиз якунлаган Хабиб Нурмагомедов Нью-Йорк шаҳрида мухлислар билан учрашувда ноодатий совға олди.

Мухлислардан бири россияликка Покистондаги қудуқ ёнида қизалоқ тасвирланган суратни совға қилди. Суратда акс этган лавҳага кўра, ушбу қудуқ Хабибнинг отаси ва мураббийи, марҳум Абдулманап Нурмагомедов хотирасига бағишлаб очилган. Совғани олгач, Хабиб мухлисга миннатдорлик билдириб, у ва қизлари билан суратга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов профессионал фаолиятидаги сўнгги жангини 2020 йилнинг октябрь ойида Жастин Гэтжига қарши ўтказиб, рақибини иккинчи раундда бўғиш усули билан мағлуб этганди. Бу Хабибнинг фаолиятидаги Хавьер Мендес қўл остида отасисиз тайёргарлик кўрган ягона жанги эди.

Хабибга вафот этган отаси хотирасига ғайриоддий совға беришди (ФОТО)

Киритилди: 21:53 09.08.2025. Ўқилди: 934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!