Босниялик 39 ёшли марказий ҳужумчи Эдин Жеко Испания чемпионатига кетиши мумкин. Тажрибали ҳужумчини "Реал"нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Todofichajes портали хабарига кўра, испаниялик мутахассис жамоада ўйинни кучайтириш учун захирадан майдонга тушиши мумкин бўлган таран типидаги ҳужумчини кўрмоқчи. "Қаймоқранглилар" Жекони текинга қўлга киритиши мумкин, чунки унинг Туркиянинг "Фенербахче" клуби билан шартномаси июнь ойида тугайди.
Ҳужумчи Суперлиганинг ўтган мавсумида "канарейкалар" сафида 35 та ўйин ўтказди. Эдин ўз ҳисобига 14 та гол ва тўртта ассист ёздириб қўйди.