Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ҳамон жамоанинг ҳужум учлигида учинчи футболчини танлай олмади.
Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор одатда "қаймоқранглилар"нинг асосий таркибида майдонга тушади, ҳужум чизиғидаги учинчи бўлиш учун кураш эса бир неча футболчилар ўртасида кечади. Marca хабарига кўра, ўша учинчи ўринга даъвогарларнинг ҳеч бири ҳалигача ўз ўйини билан Алонсони ишонтира олгани йўқ. Испаниялик мутахассис ҳужумда оптимал комбинация излашда давом этмоқда.
"Реал" якшанба куни Ла Лига 13-туридан ўрин олган "Эльче"га қарши баҳс олиб боради. Айни вақтда Мадрид гранди Испания чемпионати турнир жадвалида "Барселона"ни 3 очкога ортда қолдириб, пешқадамлик қилмоқда.