Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

WSJ: АҚШ Демократик партиясининг рейтинги сўнгги 30 йилдаги энг паст даражага тушиб кетди

 WSJ: АҚШ Демократик партиясининг рейтинги сўнгги 30 йилдаги энг паст даражага тушиб кетди

Газета томонидан ўтказилган сўровномага кўра, сайловчиларнинг 63 фоизи демократларнинг фаолиятига салбий муносабатда, фақат 33 фоизи эса уларга ижобий баҳо берган. Таққослаш учун, Республикачилар партиясига нисбатан салбий муносабат ижобий баҳодан атиги 11 фоизга юқори, Доналд Трампга нисбатан эса бу фарқ 7 фоизни ташкил қилади.

Фақат 8% америкаликлар Демократик партияни “жуда ижобий” деб баҳолаган, республикачилар орасида бу кўрсаткич икки баравардан ҳам юқори — 19%.

"Трамп иқтисодиёт, инфляция, божлар ва ташқи сиёсат каби масалаларда танқид қилинаётган бўлса-да, сайловчилар айнан шу йўналишлар бўйича демократларга эмас, республикачиларга кўпроқ ишонишмоқда", дея қайд этади Тhe Wall Street Journal.

Демократлар ҳозирда фақат икки йўналишда — соғлиқни сақлаш ва эмлаш масалаларида республикачилардан устунликни сақлаб қолган. Шу фонда демократлар ёзги танаффус даврида сайловчилар билан, жумладан, республикачилар назорат қилаётган округларда ҳам, учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда.

Нашрнинг эслатишича, норозилик кайфиятлари 2018 йилда Демократик партияга Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни қайтариб олишга ёрдам берган. Ҳозир буни такрорлаш учун уларга атиги бир нечта ўринда ғалаба қозониш кифоя — республикачилар айни пайтда Конгрессда 219 ўринга эга, демократлар эса 212 та ўринни эгаллаган, яна тўрт ўрин эса бўш.

Киритилди: 13:31 26.07.2025. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!