Италиялик олимлар Wi-Fi сигнали ёрдамида одамларни бино ичида кузатиш мумкинлигини фош этди.
Мутахассислар инсоннинг биометрик идентификаторини яратдилар. Усул инсон танаси Wi-Fi сигналларини бузиши ва уларнинг тарқалишини олдини олишига асосланади. Нейрон тармоқдан фойдаланиб, буни ёзиб олиш, шу билан одамларни кузатиш мумкин.
Ушбу усул оддий кузатув камераларига нисбатан бир қанча афзалликларга эга. Мисол учун, у ёруғлик бўлмаса ҳам ишлайди, Wi-Fi сигналлари деворлардан яхши ўтади ва бутунлай кўринмайди. Барча маълумотлар асосида инсоннинг ноёб биометрик изи қолдириш мумкин.