АҚШ ва Россия вакилларининг Украинадаги келишув бўйича биринчи учрашуви келаси ҳафта Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Америка делегациясига Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Валс ва махсус элчи Стив Виткофф бошчилик қилади.
Украина томони Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган АҚШ-Россия музокаралари ҳақида таклиф қилинмаган ёки хабардор қилинмаган.
Агентлик манбаларига кўра, икки давлат раҳбарларининг учрашувида Украина вакиллари ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Аммо европалик сиёсатчиларнинг кўпчилиги ҳозирча учрашувга тайёргарлик ҳақида хабардор қилинмаган.
Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлогг 15 февраль куни Европани Украина бўйича тинчлик музокараси столида кўрмаслигини айтди.