Владимир Путин Туркманистонда бир қанча Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашди.
Россия президенти Владимир Путин жума куни Туркманистонга ташрифини бошлаб, Марказий Осиё етакчилари ва Эрон президенти билан халқаро форумда нутқ сўзлади.
Кремль Путин Туркманистон пойтахти Ашхободдаги конференция доирасида Эрон президенти Масуд Пезешкян билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилади, дея маълум қилган эди.
Москва ва Теҳрон 2022 йилда Путин Украинага бостириб кирганидан кейин Эрон дронларини Россияга экспорт қилиш учун 1,7 миллиард долларлик (1,3 миллиард фунт стерлинг) шартнома имзолаган дея айтилади.
Анжуманда бошқа минтақавий етакчилар, жумладан, Покистон президенти Осиф Али Зардорий ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этди.
Кремль томонидан тарқатилган видеога кўра, Путин форумдаги очилиш нутқида Россиянинг дўстлари ва ҳамкорлари билан «янги дунё тартиби» қурмоқчи эканлигини яна бир бор такрорлаган.