Россия етакчиси Владимир Путин Эрон Ислом Республикаси Олий раҳбари Саййид Али Хоманаийнинг ўлдирилиши муносабати билан Эрон президенти Масъуд Пезешкианга таъзия билдирди.
Россия Президенти Оятуллоҳ Хоманаийнинг вафотини инсоний ахлоқ ва халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузган ҳолда содир этилган пасткашларча қотиллик деб тавсифлади.
"Мамлакатимизда Оятуллоҳ Хоманаий Россия-Эрон дўстона муносабатларини ривожлантиришга, уларни ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтаришга улкан шахсий ҳисса қўшган кўзга кўринган давлат арбоби сифатида ёдда қолади", — дейилади Кремль сайтида эълон қилинган телеграммада.