Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Виткофф ва Кушнер Ғазони қайта тиклаш учун 112 млрд долларлик режа ишлаб чиқди

Виткофф ва Кушнер Ғазони қайта тиклаш учун 112 млрд долларлик режа ишлаб чиқди

The Wall Street Journal хабарига кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Виткофф ва Оқ уйдаги куёв Жаред Кушнер Ғазо секторини қайта тиклаш бўйича йирик лойиҳа устида ишламоқда.

Project Dawn деб номланган режа бомбардимон қилинган Ғазони замонавий мегаполисга айлантиришни кўзда тутади. Лойиҳани амалга ошириш тахминан 10 йил давом этади ва 112,1 млрд доллар талаб қилинади.

WSJ қайд этишича, қайта қуришни ким молиялаштириши ва ишлар давомида фаластинликлар қаерда яшаши ҳозирча аниқ эмас. Режага кўра, 10 йилдан сўнг Ғазо кейинги тиклаш ишларини мустақил молиялаштириш ва кредитларни қайтаришни бошлаши мумкин.

Киритилди: Бугун 15:07. Ўқилди: 178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!