Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Вирусолог ниқоблар қачон COVID-19 га қарши самарали таъсир қилишини айтди

Вирусолог ниқоблар қачон COVID-19 га қарши самарали таъсир қилишини айтди

Ниқоблар барча учун коронавирусга қарши самарали чора ҳисобланади. Бундан ташқари у касаллик ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради, деди Гамалея эпидемиология ва микробиология илмий маркази бош тадқиқотчиси Анатолий Альтштейн.

«Ниқобни барча таққанидагина омма учун самарали бўлади, агар одамларнинг маълум қисмигина ниқоб тақса, таъсир кескин пасаяди», деди Альтштейн.

Унинг таъкидлашича, ниқоб таққан ва бошқа профилактика чораларига риоя қилган, шу жумладан масофани сақлаган ва қўл ювганларнинг касалланиш хавфи камаяди. Чунки агар ниқоб вирусни ўтказиб юборса ҳам, унинг миқдори ҳам таъсири ҳам камаяди.

Шу билан бирга, эмлаш коронавирус тарқалишининг олдини олишнинг асосий чорасидир, деди Альтштейн.

Киритилди: 16:39 16.08.2022. Ўқилди: 1476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!