Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Саудия Арабистони клубларининг орзуси бўлиб қолмоқда. Аввалроқ, саудияликлар бразилиялик юлдузнинг трансфери учун мадридликлар жамоасига 350 миллион евро таклиф қилишлари мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«El Gol Digital» журналисти маълумотга қўшимча қилади - Винисиус Жуниор Саудия Арабистонида рекорд даражадаги шартномага эга бўлиши мумкин. Бразилиялик футболчи беш йил давомида 1 миллиард евро ишлаб олиши мумкин. Маълум бўлишича, Винисиуснинг йиллик маоши 200 миллион еврони ташкил қилади. Бундан ташқари, футболчи уй-жой, автомобиль ва бошқа ҳашаматли буюмларга эга бўлади.
2024/2025 йилги мавсумда Винисиус Жуниор 26 ўйин ўтказиб, 16 гол урди ва жамоадошларига 10 голли узатма берди.