Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Винисиус "Реал" президентига ультиматум қўйди: Ё мен, ё Хаби Алонсо

Винисиус "Реал" президентига ультиматум қўйди: Ё мен, ё Хаби Алонсо

"Реал"нинг юлдуз форварди Винисиус Жуниор ўзини ўзига хос футболчи деб ҳисоблайди. Матбуотга ишонадиган бўлсак, бразилиялик футболчи Мадрид клуби президенти Флорентино Пересга ультиматум қўйган.

Defensa Central нашрининг блогер Пеппе Коллинсга таяниб хабар беришича, Винисиус шахсий суҳбатда Пересга Хаби Алонсо мураббийликдан кетган тақдирдагина клуб билан шартномани узайтиришини айтган.

Аввалроқ Винисиус ўзини етарлича баҳоланмаган деб ҳисоблаши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Амалдаги шартнома Винисиусни "Реал" билан 2027 йилнинг ярмигача боғлаб туради.

Киритилди: 10:06 14.11.2025. Ўқилди: 889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!