Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоанинг ўтган мавсумдаги муаммолари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. «Қаймоқранглилар» мавсумни бирорта совринсиз якунлашди. Ла Лигада пойтахт гранди «Барселона»дан саккиз очко ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади.
«Биз мағлуб бўлмаслигимиз керак бўлган ўйинларда очко йўқотдик. Ҳозир бизга Кроос, Модрич, Начо каби тажрибали ўйинчилар етишмаяпти. Улар ўйин тақдирини ҳал қилишда катта рол ўйнашарди. Энди эса навбат янги авлодга — мен, Беллингем ва Вальвердега келди. Бизда тажриба бор, лекин уларникичалик эмас», — дея Винисиуснинг интервьюсидан иқтибос келтиради Madrid Universal.
Ёзда «Реал»да мураббийлар штабида ўзгаришлар кутилмоқда — Альваро Арбелоа аллақачон ўз лавозимини тарк этди.