Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Винисиус Жуниорнинг янги клуби маълум бўлди

Винисиус Жуниорнинг янги клуби маълум бўлди

Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор 2026 йил ёзида сотилиши эҳтимолдан холи эмас, деб хабар берди Euro-football.ru нашри.

«Қаймоқранглар» раҳбарияти 25 ёшли бразилиялик футболчи билан янги шартнома шартлари бўйича келиша олмаяпти. Шу боис, яқин вақт ичида футболчининг "Мадрид" билан хайрлашиши эҳтимоли анча реал кўринилмоқда. Fichajes маълумотларига кўра, «Челси» Винисиусни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда ва унинг учун тахминан 150 миллион евро таклиф қилиши мумкин. Бу трансфер лондонликлар тарихидаги энг қиммат битимга айланади.

«Кўклар» раҳбарияти ҳужум чизиғида бразилиялик триони – Винисиус, Жоау Педро ва Эстеваони кўришни истамоқда. Қолган икки футболчи жорий йил ёзидан буён жамоа сафида ўйнаб келмоқда.

Киритилди: Бугун 11:33. Ўқилди: 622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!