Ҳужумчи Винисиус Жуниор Хаби Алонсо билан мураккаб муносабатлар ва бразилиялик футболчининг шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланганлиги фонида "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Қаймоқлилар" бир йилдан кейин бепул йўқотмаслик учун кейинги ёзда Винини сотиш фойдалироқ бўлиши мумкин.
Mirror нашри тарқатган хабарга кўра Винисиус билан боғлиқ вазиятни кузатиб бораётган клублар қаторида "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам бор. Аввалроқ матбуот бразилияликни Англия Премьер-лигаси грандлари билан боғлаган эди.
Нуфузли Transfermarkt портали 25 ёшли Винисиусни 150 миллион еврога баҳоламоқда.
Бир кун аввал Винисиус ва "Реал" ўртасида шартномани узайтириш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани ҳақида ёзишганди.