Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Виктор Орбан Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди

Виктор Орбан Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди

Виктор Орбан Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди.

Бу ҳақда Венгрия бош вазири ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

"Бу Россия-Украина урушининг энг хавфли ҳафталари. Биз ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлаш учун барча мумкин бўлган дипломатик чораларни кўряпмиз", — деб ёзди Виктор Орбан.

Венгрия ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, бир соат давом этган телефон суҳбатининг асосий мавзуси Украина масалаласи бўйича фикр алмашишдан иборат бўлган. Орбан Путинга инқирозни сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал қилиш йўлларини биргаликда излашга кўмаклашишдан манфаатдорлигини билдирган.

Кремль матбуот хизмати Венгрия томонининг ташаббуси билан Владимир Путин ва Виктор Орбан ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтганини тасдиқлаган.

Киритилди: 21:40 11.12.2024. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!