Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик. Учрашув давомида молия вазири Жамшид Қўчқоров сўзга чиқди.
Регламентга кўра, Қўчқоров ҳисоботни 15 дақиқада тугатиши керак эди. Бироқ, вазирга белгиланган вақт етарли бўлмади.
"Танзила опа, менга неча дақиқа бергандингиз? Вақт тугаганини кўрсатяпти", - деган Қўчқоров минбарда туриб.
Сенат раҳбари регламентга мувофиқ 15 дақиқа берилганини, аммо мавзунинг жиддийлиги сабаб қўшимча вақт қўшиб берилишини маълум қилди.