Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ВИДЕО! Ислом Каримов Ўзбекистондан қурол-аслаҳаларнинг олиб чиқилишини тақиқлаганди

ВИДЕО! Ислом Каримов Ўзбекистондан қурол-аслаҳаларнинг олиб чиқилишини тақиқлаганди

Ислом Каримов фонди Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан унутилмас хотираларни ёдга олди.

"Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг ўз армиясига эга эмас эди. Мамлакат ҳудудида СССРнинг бир неча республикасини қамраб олган Туркистон ҳарбий округининг ҳарбий қисмлари жойлашган эди. Ўша кезлар жанговар бўлинмалар – бир республикада, қўшин таъминоти ва омборлар эса бошқасида жойлашган бўлар эди. Бошқача айтганда, бир республика ҳудудида яхлит ҳарбий тузилма мавжуд эмас эди.

Мамлакатимизнинг ён-атрофида, хусусан, Тожикистон ва Афғонистонда рўй бераётган хавотирли жараёнлар Ўзбекистоннинг мудофаа қобилиятини таъминлаш масалаларини ҳал этиш борасида шошилинч чоралар кўришни талаб этар эди.

Шу боис, 1991 йил охирида бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонганидан кейиноқ Президент Ислом Каримов Ўзбекистоннинг миллий Қуролли Кучларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Олий Кенгашнинг 1992 йил 14 январда ўтган сессиясида Ислом Каримов ташаббуси билан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган барча қуруқликдаги қўшинлар қисмларини республика юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эртанги кун ҳақида қайғурадиган чинакам етакчи сифатида Президент Каримов 1992 йил 7 февраль куни 

Қуролли Кучлар тасарруфидаги барча кўчар ҳамда кўчмас мулклар хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш жараёнига жалб этилмаслиги тўғрисида буйруқ берди. Айни шу фармон билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан қурол-аслаҳа, техника ва асбоб-ускуналарни олиб чиқиб кетиш ҳам тақиқланди.

Ушбу қатъий ҳаракатлар туфайли республикамиз ҳарбий авиация самолётлари ҳамда вертолётларини, артиллерия, жумладан, ўт очиш тизимларини, бронетехника ҳамда танкларни сақлаб қола билди; уларнинг кўплари ҳалигача мамлакатимиз тинчлиги муҳофазасига хизмат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ва Олий Бош Қўмондони Ислом Каримов раҳбарлигида амалга оширилган кейинги ислоҳотлар туфайли мамлакатимиз Қуролли Кучлари дунёда мудофаа салоҳияти борасида кучлилардан бирига айланди; нафақат Марказий Осиёнинг аҳолиси энг зич давлатида, балки бутун минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлашда муҳим роль ўйнади.

Ҳарбий салоҳият бўйича 2018 йилги бутунжаҳон индексида (Global Firepower Index) Ўзбекистон Қуролли Кучлари 128 мамлакат орасида 39-ўринни эгаллади. Собиқ совет давлатлари орасида эса мамлакатимиз Қуролли Кучлари ҳарбий салоҳият бўйича Россия ва Украинадан кейин учинчи ўринда қайд этилди".

Киритилди: 13:46 14.01.2020. Ўқилди: 4420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!