Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Видео: Фарғонадаги газ қуйиш шохобчасида 2 километрлик навбат, ҳайдовчилар 3 соат кутишига тўғри келган

Видео: Фарғонадаги газ қуйиш шохобчасида 2 километрлик навбат, ҳайдовчилар 3 соат кутишига тўғри келган

Ҳайдовчилардан бири юборган видеога кўра, навбат узунлиги 2 километрга етган.

Қайд этилишича, ҳайдовчилар газ қуйиш учун уч соат навбатда турган. Вилоятдаги бошқа газ қуйиш шохобчаларида ҳам шундай навбатлар юзага келгани айтилмоқда.

Аввалроқ газ (ва электр) таъминотидаги узилишлар сабаб Қорақалпоғистоннинг Нукус туманида ва Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида одамлар йўлларга чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Нукус туманидаги норозиликлар «Қирантау» овул фуқаролар йиғинига кирувчи Шўртанбай овулига табиий газ етиб бормаётгани оқибатида келиб чиққан — айнан шу тўполонлардан сўнг раҳбарият қишлоққа газ тортиш, ҳеч бўлмаса ҳудуддаги мактаб, боғча ва шифохоналарни газга улаш ҳақида ўйлай бошлаган. Бахтда эса кечадан бери газ-заправка очилишини кутиб турган ҳайдовчилар ўзини «Ўзбекнефтгаз», «Ўзтрансгаз» ходими деб, заправканинг газ ҳисоблаш мосламасини олиб, заправкани «ўчириб кетгач», «Тошкент—Гулистон» йўлини тўсиб қўйган.

Киритилди: 16:40 28.11.2019. Ўқилди: 3460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!