Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

“Veolia Energy” сабаб Тошкентдаги ўнлаб маҳаллалар чироқсиз қолди

“Veolia Energy” сабаб Тошкентдаги ўнлаб маҳаллалар чироқсиз қолди

26 июль куни Юнусобод туманида олиб борилган ер қазиш ишлари вақтида “Юнусобод” подстанциясидан таъминот олувчи “Universam-1” ва “Universam-2” кабел тармоқлари шикастланган.

Бу Шаҳристон тақсимлаш пункти орқали электр оладиган 14 та маҳалланинг чироқсиз қолишига сабаб бўлган.

Ишлар “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” билан келишмасдан амалга оширилган. Айни пайтда аварияни бартараф этиш ишлари бошланган, электр таъминоти босқичма-босқич тикланади.

Масъуллар келтирилган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраган.

Киритилди: 19:52 26.07.2025. Ўқилди: 946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!