АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Эрон хавфсизлик хизмати юқори лавозимли вакили билан шахсан музокара ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси хабардор манбаларга таяниб хабар бермоқда.
«Вице-президент Жей Ди Вэнс Республикачилар партиясига тўсиқ бўлаётган, деб ҳисоблаётган урушга барҳам бериш мақсадида Эрон хавфсизлик хизмати юқори лавозимли вакили билан шахсан музокара ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда», — деб ёзади нашр.
Газета манбаларига кўра, сўнгги кунларда АҚШ президенти Дональд Трамп юқори лавозимли ёрдамчилари ва ҳамкасбларига Вэнснинг Эрон билан музокараларни қайта бошлашига рози эканини билдирган ва унга музокаралар олиб бориш ваколатини берган.
Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, агар Вэнс ва Эрон расмийлари учрашишга келишса, музокараларнинг кейинги босқичини ўтказиш учун Қатар пойтахти Доҳа эҳтимолий манзил сифатида кўриб чиқилмоқда.
Октябрь ойида АҚШ вице-президенти Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Муҳсин Ризоийга учрашув ўтказиш таклифи билан хат юборган эди.