АҚШ вице-президенти Джэй Ди Вэнс Калифорния ва бошқа штатларда давлат маблағларини ўзлаштириш эҳтимолини текширадиган махсус гуруҳга раҳбарлик қилади.
Бу ҳақда CBS News ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп яқин кунларда тегишли фармонни имзолайди.
Таъкидланишича, яқинда янги ташкил этилган Бош прокурорнинг фирибгарлик бўйича ёрдамчи лавозимига тайинланган Колин Макдональдга Вэнснинг махсус гуруҳи билан яқиндан мувофиқлаштириш вазифаси юклатилади. Манбага кўра, Трамп АҚШ Адлия вазирлигининг бу соҳадаги ишидан норози, шунинг учун бу вазифалар янги ташкил этилган махсус гуруҳга юклатилади.
Каналнинг маълумотларига кўра, Калифорнияда бир неча миллиард долларлик ишсизлик нафақалари ва COVID-19 тўловларини ўзлаштириш эҳтимоли фош этилган.
Болаларни озиқлантириш дастури билан боғлиқ 19 миллиард долларлик ўғирликка олиб келган улкан фирибгарлик схемаси илгари Миннесотада фош қилинган эди. Кейинчалик у расмийлар Калифорния ва бошқа штатларда ҳам шунга ўхшаш тергов бошлашини эълон қилди.