Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Дунёдаги энг қиммат ҳарбий самолётни биласизми?

Дунёдаги энг қиммат ҳарбий самолётни биласизми?

B-2 Spirit — дунёдаги энг қиммат ҳарбий самолёт.

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Пентагон маълумотларига кўра, 1997 йилга келиб, дастурнинг умумий қиймати 21 та самолёт учун 44,75 миллиард долларга етган. Демак, битта B-2 Spirit бомбардимончисининг ўртача харид қиймати тахминан икки миллиард долларга тенг.

Пентагон инфляцияни ҳисобга олган ҳолда расмий янгиланган рақамларни эълон қилмагани учун таҳлилчилар, одатда, айнан шу ҳужжатлаштирилган “икки миллиард долларни” асос қилиб олади. Жами 21 дона B-2 Spirit қурилган, шулардан 19 таси ҳозиргача сафда қолмоқда.

Киритилди: Бугун 13:49. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!