Ҳодиса 3 февраль куни Уммон шимолидан тахминан 30 км узоқликда содир бўлган.
Reuters маълумотларга кўра, Эроннинг олтита қуролланган катери Ҳoрмуз бўғозида АҚШ байроғи остида сузиб кетаётган Stena Imperative танкерига яқинлашган. Эрон катерлари танкер жамоасига двигателни ўчиришни буюрган. Бироқ Stena Imperative АҚШ ҳарбий кемаси ҳамроҳлигида тезликни ошириб, ҳаракатни давом эттирган.
Эрон расмийларининг билдиришича, кема мамлакат ҳудудий сувларига кирган ва огоҳлантиришдан сўнг "хавфсизликка жиддий зарар кўрсатмасдан" ҳудудни тарк этган.
Reuters ўз манбаларига таяниб, танкер Эроннинг ҳудудий сувларига кирмаганини таъкидламоқда.
Танкер билан содир бўлган воқеадан бироз вақт ўтгач, Американинг F-35C қирувчи самолёти Арабистон денгизида Американинг USS Abraham Lincoln авиаташувчисига қарата учирилган Эрон дронини уриб туширди.