Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Роналду ва «Ан-Наср» ўртасидаги зиддият барҳам топди

Роналду ва «Ан-Наср» ўртасидаги зиддият барҳам топди

Криштиану Роналдунинг «Ан-Наср» клуби билан бўлган зиддияти якунланди. Томонлар мавжуд келишмовчиликлар борасида муросага келишди ва португалиялик юлдузнинг жамоада қолиши эҳтимоли жуда юқори баҳоланмоқда.

Инсайдер Бен Жейкобснинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси янги мавсумда трансферлар учун «Ан-Наср»га кўпроқ маблағ ажратадиган бўлди. Айнан шу шарт Роналдунинг асосий талаби эди ва эндиликда у жамоада қолишга тайёр.

Аввалроқ, Криштиану клуб бошқаруви ва бюджетнинг камлигидан норози бўлиб, «Ан-Наср» ўйинларига бойкот эълон қилган эди.

Киритилди: Бугун 15:20. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!