Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Вэнс: "АҚШ-Эрон меморандуми Яқин Шарқда тинчликни сақлашни кўзда тутади"

Вэнс: "АҚШ-Эрон меморандуми Яқин Шарқда тинчликни сақлашни кўзда тутади"

АҚШ ва Эрон ўртасидаги ўзаро англашув меморандумида Вашингтон ва Теҳронни Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга мажбурловчи қоида мавжуд.

Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс баёнот берди.

"Меморандумнинг биринчи хатбошисида Эрон ва АҚШнинг минтақавий тинчлик ва барқарорликни сақлашга содиқлиги амалда баён этилган", деб таъкидлади у.

Вэнснинг сўзларига кўра, келишув шунингдек, Эронга ХАМАС, "Ҳизбуллоҳ" ва Яман ҳусийлари каби бир қатор қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишни ҳам назарда тутади.

АҚШ вице-президенти шунингдек, ушбу қоида томонлар ўртасида эришилган келишувларнинг асосий таркибий қисмларидан бири эканлигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 10:01. Ўқилди: 228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!