Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Венгрияни Россия ва Белоруссиядан узоқроқ туришга чақиришди

Венгрияни Россия ва Белоруссиядан узоқроқ туришга чақиришди

НАТО ва Европа Иттифоқи Венгрияни БМТда Россия Федерацияси ва Беларус вакиллари билан учрашмасликка чақирди. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар вазири Сийярто Хитойнинг CGTN телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Сийяртонинг таъкидлашича, бундай ёндашув БМТнинг можароларни ҳал этиш платформаси сифатидаги асосий вазифасига зиддир.

“Мен НАТО ва Европа Иттифоқидаги ҳамкасбларимиз ва иттифоқчиларимиз ушбу Бош Ассамблеядан мулоқот майдони сифатида фойдаланишни ҳақиқатдан ҳам истамаслигини кўряпман. Улар бизни Россия ва Беларус вакиллари билан учрашмасликка кўндиришга ҳаракат қилишди. Лекин менимча, бу боши берк кўча. Агар сиз низолари бўлганлар билан боғлана олмасангиз ва бу можароларни муҳокама қила олмасангиз, биз ҳеч қачон тинч йўл билан ечим топа олмаймиз”, — деди Венгрия ташқи ишлар вазири.

У, шунингдек, БМТ ҳатто давлатлар ўртасидаги энг кескин можароларни ҳам ҳал этишда мулоқот учун идеал жой эканлигига ишончини яна бир бор таъкидлади.

"Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳатто бир-бири билан урушаётган ва жиддий келишмовчиликларга эга бўлган давлатлар учун платформа сифатида яратилган", деди Сийярто.

Киритилди: 18:49 21.09.2023. Ўқилди: 3170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!