Мадяр Венгрияда сайловларда иштирок этиш учун белгиланган ёш чегарасини 18 ёшдан 16 ёшгача туширишни таклиф қилди
Бу ҳақда Daily News Hungary хабар бермоқда.
"Мен бугунги кунда 18 ёшгача бўлган шахсларнинг аксарияти умумий қарорларимизни қабул қилишда иштирок этиш учун етарлича тайёргарликка ва хабардорликка эга эканига ишончим комил. Ўз навбатида, конституцияни ишлаб чиқиш жараёнида мен сайлов ёшини 16 ёшгача туширишни қўллаб-қувватлаган бўлардим", — дейди Петер Мадяр.