Бугун 17 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Венгрияда Польша автобуси ҳалокатга учради: 12 киши ҳалок бўлди

Венгрияда Польша автобуси ҳалокатга учради: 12 киши ҳалок бўлди

Венгрияда Польшага тегишли автобус иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда 12 киши ҳалок бўлди, камида яна 10 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Reuters Венгрия бош вазири Петер Мадьярга таяниб хабар берди.

Агентлик келтирган MTI маълумотига кўра, автобус мамлакат шимоли-шарқидаги Мезёкерестеш шаҳри яқинида йўлдан чиқиб кетган ва ағдарилган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари, жумладан аварияга нима сабаб бўлгани ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Киритилди: 13:49 16.08.2026. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!