Россиянинг Украинага сўнгги йирик ҳужуми вақтида "Patriot" ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг айрим учириш қурилмаларида ракеталар бўлмаган. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Украина Россия томонидан учирилган ракеталар ва уларнинг қанчаси уриб туширилгани ҳақидаги маълумотларни эълон қилишни тўхтатган ёки чеклаган.
Financial Times бу қарорни, жумладан, аҳоли руҳиятига салбий таъсир кўрсатмаслик истаги ҳамда "Patriot" тизимлари учун мўлжалланган зенит ракеталарининг кескин тақчиллиги билан боғламоқда.
Манбага кўра, ракета захираларининг камайиши Россиянинг ҳаво ҳужумларига қарши курашишда Украина ҳаво мудофаа тизими имкониятларини чекламоқда.