Бугун 16 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Англия Суперкубоги. "Арсенал" — "Манчестер Сити" баҳси олдидан тахминий таркиблар

Англия Суперкубоги. "Арсенал" — "Манчестер Сити" баҳси олдидан тахминий таркиблар

Бугун, 16 август куни Англия Суперкубоги — Community Shield доирасида "Арсенал" ва "Манчестер Сити" ўзаро тўқнаш келади. Учрашув Кардиффдаги "Принсипалити" стадионида ўтказилади ва Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

The Standard нашри тахминига кўра, Микел Артета янги харид Бруно Гимарайнсни асосий таркибда майдонга тушириши мумкин. Букайо Сака, Деклан Райс ва Мартин Субименди ўйинга тайёр, аммо улар Жаҳон чемпионатидан кейин машғулотларга кечроқ қўшилгани сабабли стартда қолиши кафолатланмаган. Вильям Салиба ва Юрриен Тимбер эса жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборади.

"Арсенал"нинг тахминий таркиби:
Райя — Бен Уайт, Москера, Габриэл, Калафьори — Бруно Гимарайнс, Льюис-Скелли — Макс Доуман, Эдегор, Цолис — Кай Ҳаверц.

"Манчестер Сити"да эса Эрлинг Холанд ўйинга тайёр, бироқ мавсумолди учрашувларида қатнашмагани учун захирадан бошлаши мумкин. "Атлетико"га қарши ўртоқлик баҳсида дубль қайд этган Омар Мармуш асосий ҳужумчи сифатида майдонга тушиши кутилмоқда. Родри белидан ўтказган операциядан кейин тикланаётгани сабабли ўйнамайди.

"Манчестер Сити"нинг тахминий таркиби:
Доннарумма — Матеуш Нунеш, Рубен Диаш, Гвардиол, Айт-Нури — Ковачич, Нико Гонсалес — Семеньо, Фоден, Доку — Мармуш.

Айрим манбалар Абдуқодир Ҳусанов ҳам асосий таркибда майдонга тушиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Sports Illustrated ўз вариантида ўзбекистонлик ҳимоячини Рубен Диаш билан марказий ҳимоя жуфтлигида кўрсатган.

Киритилди: Бугун 13:53. Ўқилди: 654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!