Бугун 16 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Роналду ажрашган тақдирда Жоржинага умрбод ойига 100 минг евродан тўлайди — Marca

Роналду ажрашган тақдирда Жоржинага умрбод ойига 100 минг евродан тўлайди — Marca

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду турмушдан ажрашган тақдирда Жоржина Родригесга умрбод ойига 100 минг евродан тўлаб боради. Бу жуфтлик ўртасида тузилган никоҳ шартномасида кўзда тутилган. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, муносабатлар тугаган тақдирда Жоржина Мадриднинг нуфузли Ла-Финка турар-жой мажмуасида жойлашган, бозор қиймати бир неча миллион еврога баҳоланадиган ҳашаматли саройга ҳам эга бўлади.

Таъкидланишича, Роналду ва Жоржинанинг асосий мақсади ажрашиш юз берган тақдирда фарзандларининг фаровонлигини таъминлашдан иборат. Улар никоҳ шартномасини тузиш орқали болаларнинг руҳий ҳолатига таъсир қилиши ва шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиши мумкин бўлган узоқ давом этувчи ҳуқуқий низоларнинг олдини олишни истаган.

Жоржина ушбу келишувда нафақат манфаатдор томон, балки оилавий ҳаётга беқиёс ҳисса қўшаётган ҳамкор сифатида ҳам қайд этилган.

Ушбу ҳужжат 2017 йилда, Жоржина уларнинг катта қизи Алана Мартинага ҳомиладор бўлган вақтда имзоланган. Ҳужжатни тайёрлаш учун Роналдунинг собиқ агенти Хорхе Мендеш масъул бўлган.

Маълумот учун, Роналду ва Родригес 11 август куни Португалиянинг Кашкайш шаҳрида турмуш қурди. Роналду ва Родригес 2016 йилда Мадридда танишган. Ўшанда Жоржина Gucci дўконида сотувчи бўлиб ишлаган. Бугунги кунга келиб жуфтликнинг Алана Мартина ва Белла Эсмералда исмли икки қизи бор. Умуман олганда, улар беш нафар фарзандни тарбияламоқда. Яна уч нафар фарзанд — кичик Криштиану ҳамда эгизаклар Матео ва Ева суррогат оналардан дунёга келган.

Киритилди: Бугун 10:18. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!