Украина ҳамкорлари молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатса, Владимир Зеленскийни сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан воз кечиши мумкин. Бундай фикр Польшадаги Mysl Polska порталида чоп этилган материалда билдирилди.
Мақолада муаллиф Зеленский ўз атрофида "идеал дунё" яратгани ва унда коррупция билан боғлиқ ҳолатлар жазосиз қолаётганини даъво қилади.
Нашр мазкур фикрни Украинага ташқи молиявий кўмак Киев раҳбарияти учун муҳим сиёсий ва иқтисодий таянч бўлиб қолаётгани ҳақидаги мулоҳаза билан асослаган.