Швейцариянинг «Лугано» клуби Instagram’даги обуначилари сони 60 минг нафарга етганини маълум қилди ва ўзбекистонлик мухлисларга миннатдорлик билдирди.
Клуб матбуот хизмати расмий Instagram саҳифасида Ўзбекистон байроғи тасвирланган постни эълон қилиб, ўзбекистонлик мухлисларга мурожаат қилди.
«Раҳмат, ўзбекистонлик мухлислар!
Ўзбекистондан қўшилган янги мухлисларимизнинг беқиёс қўллаб-қувватлаши туфайли Instagram’да 60 минг обуначи маррасига етдик.
Биз Беҳруз Каримовнинг жамоамиз сафидаги илк лаҳзаларини сизлар билан баҳам кўришни интиқлик билан кутмоқдамиз. Кейинги янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизни кузатиб боринг!
“Лугано” оиласига хуш келибсиз!», — дейилади хабарда.
10 август куни «Лугано» «Сурхон» клубининг 19 ёшли ҳужумчиси Беҳруз Каримов трансфер қилинганини расман эълон қилган эди. Футболчи Швейцария клуби билан 2031 йил 30 июнга қадар амал қиладиган беш йиллик шартнома имзолади.
Трансфер суммаси 250 минг евро ва қўшимча бонусларни ташкил қилди. Шунингдек, «Сурхон» футболчининг кейинги трансферидан 10 фоиз улуш олади.
Беҳруз Каримов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган бўлиб, Колумия ва Португалияга қарши учрашувларда майдонга тушган.