Бугун 8 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Венгрия Халқаро жиноий суддан чиқишни режалаштирмоқда - ОАВ

 Венгрия Халқаро жиноий суддан чиқишни режалаштирмоқда - ОАВ

Бу ҳақда Венгрия адлия вазири Бенс Туссон элчилар билан ёпиқ учрашувда маълум қилди, дея хабар беради “Озодлик” радиоси.

Нашрнинг ёзишича, Венгрияни ХЖC таркибидан чиқариш ҳақидаги сиёсий қарор анча олдин қабул қилинган , бироқ Будапешт АҚШ президенти Доналд Трампнинг бу борадаги позициясини кутаётган эди.

Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни ҳибсга олиш ордери билан боғлиқ ҳолда ХЖCга қарши санкциялар эълон қилганидан сўнг , Венгрия ҳукумати буни “яшил чироқ” сифатида қабул қилди, деб хабар беради Озодлик радиоси.

Таъкидлаш жоизки, Нетаняху пайшанба куни Венгрияга тўрт кунлик ташрифини бошлайди . Расмий равишда мамлакат расмийлари уни ХЖC ордери асосида ҳибсга олишлари керак эди, бироқ бош вазир Виктор Орбан бу содир бўлмаслигига кафолат берди.

Киритилди: 13:28 03.04.2025. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!