Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Венгрия парламенти мамлакатнинг Халқаро жиноий суддан чиқишини тўхтатди

Венгрия парламенти мамлакатнинг Халқаро жиноий суддан чиқишини тўхтатди

Бу ҳақда "Meduza" хабар бермоқда.

Венгриянинг янги бош вазири Петер Мадяр томонидан парламентга киритилган қонун лойиҳасини унинг "Тиса" партиясидан бўлган 133 нафар депутат ёқлаб овоз берди. Собиқ бош вазир Виктор Орбаннинг "Фидес" партиясидан 37 нафар вакил эса унга қарши чиқди.

Халқаро жиноий суддан чиқиш ташаббусини мамлакатнинг собиқ бош вазири Виктор Орбан 2025 йилнинг апрел ойида бошлаб берганди.

Ўтган йилнинг июн ойида Венгрия БМТ Бош котибига Халқаро жиноий суддан чиқиш тўғрисида расмий билдиришнома юборган ва бу жараён 2026 йилнинг июн ойида якунига етиши керак эди.

Киритилди: Бугун 13:37. Ўқилди: 256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!